Light | 09:40 / 05.11.2015
18743
2 дақиқада ўқилади

Хадичаи Куброда фиқҳ фанидан мусобақа ғолиблари тақдирланди

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида ислом шариатининг ажралмас бир бўлаги бўлмиш Фиқҳ фанига катта эътибор берилиб, октябрь ойида талабаларнинг фиқҳдан олаётган билимларини синаб кўриш мақсадида “АБУ ҲАНИФА ИЗДОШЛАРИ” шиори остида қизиқарли мусобақа ташкил этилди, деб ёзади Muxlis.uz поратли. Бир ой мобайнида талабалар фиқҳий ҳукмлар, мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари, фиқҳий китоблар ҳамда бугунги кунда учраб турадиган замонавий масалаларга оид тест саволлари, фатволар ва аёллар фиқҳига оид масалалплни ечишга, тўғри ва асосли жавоблар топишга ҳаракат қилдилар. Бундан ташқари ҳар ҳафта “Машҳур фақиҳлар”, “Аёллар фиқҳи” ва “Фиқҳий фатволар” рукни деворий газета орқали қизиқарли маълумотлар бериб борилди. Мусобақа натижалари октябрь ойининг сўнгида эълон қилиниб, фиқҳ ойлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда фиқҳ фанининг аҳамияти, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ахлоқлари, фазллари ва ҳаётлари ҳақида маълумотлар берилди. Томошабинлардан 4 нафар талабақуръа асосида таклиф қилиниб, фиқҳий атамалардан баҳру байт айтишишди. Сўнг бошловчилар фиқҳий саволлар бериб, тўғри жавоб топган томошабинларга совғалар улашишди. Сўнг ажойиб саҳна кўринишини намойиш этдилар. Саҳна кўринишидан кейин натижалар фиқҳ мударрисалари томонидан эълон қилинди:
Неъматжонова Гўзалой (4-курс), Тоҳирова Ҳабибахон (3-курс), Ҳамзалиева Моҳидилхон (3-курс), Орифжонова Гулҳаёхон (3-курс), Маннобжонова Робия (2-курс)Эргашева Моҳларой (1-курс), Жўраева Мадинабону (1 курс)лар “АБУ ҲАНИФА ИЗДОШЛАРИ” дея топилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.