20:00 / 18.02.2018
12274

Тахтга қайтган Норвегия, биатлондаги супер фотофиниш. Пёнгчангда кун якунлари

Фото: Reuters

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун мусобақалари якунига етди. Бу кун медаллар жамғармасида ниҳоят «тахт» алмашиши содир бўлган кун сифатида ёдда қолди.

Иккита йўналишда олтин медалларни қўлга киритган Норвегия терма жамоаси умумжамоа ҳисобида ниҳоят Германия терма жамоасини қувиб ўтиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Норвегия икки олтини билан ҳам буни уддалай олмаслиги мумкин эди. Аммо биатлон бўйича эркаклар ўртасидаги масс-стартда Мартен Фуркад фақатгина фотофиниш орқали германиялик Симон Шемпдан олтин медалларни тортиб олди. Бу орқали Фуркад тўрт карра олимпиада чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Фото: Getty Images

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
18 февраль куни ўйналган барча медаллар

Тоғ чанғиси
Эркаклар
Гигант слалом
1. Марсель Хиршер (Австрия) 
2. Ҳенрик Кристофферсен (Норвегия)
3. Алексис Пинтуро (Франция) 

Фристайл
Эркаклар
Чанғида слоупстайл
1. Ойстейн Браатен (Норвегия)
2. Ник Гоеппер (АҚШ) 
3. Алекс Болье-Маршан (Канада) 

Чанғи пойгалари
Эркаклар
Эстафета
1. Норвегия
2. Россия
3. Франция

Биатлон
Эркаклар
Масс-старт
1. Мартен Фуркад (Франция)
2. Симон Шемп (Германия)
3. Эмиль Ҳегле Свенсен (Норвегия)

Фристайл
Эркаклар
Акробатика
1. Александр Абраменко (Украина)
2. Цзя Цзунян (Хитой)
3. Илья Буров (Россия)

Конькида югуриш
Аёллар
500 метр
1. Нао Кодаира (Япония)
2. Сан Хва Ли (Жанубий Корея)
3. Каролина Эрбанова (Чехия)

Медаллар жамғармаси 
ТОП-10

1. Норвегия – 9 олтин-9 кумуш-8 бронза (26)
2. Германия – 9-5-4 (18)
3. Нидерландия – 6-5-2 (13)
4. Канада – 5-5-6 (16)
5. АҚШ – 5-3-2 (9)
6. Швеция – 4-3-0 (7)
7. Австрия – 4-2-4 (10)
8. Франция – 4-2-4 (10)
9. Жанубий Корея – 3-1-2 (6)
10. Япония – 2-5-3 (10)

Top