22:25 / 09.03.2018
9271

Пёнгчанг-2018 Паралимпия ўйинлари очиқ деб эълон қилинди (фото)

Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин 2018 йилги қишки Паралимпия ўйинларини бошлангани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда у мусобақаларнинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида гапириб ўтди.

«Пёнгчангдаги XII қишки Паралимпия ўйинларини очиқ деб эълон қиламан», - дея баёнот қилдт Мун Чжэ Ин.

Паралимпиада мусобақалари 10 кун давомида бўлиб ўтади. Унда 6та спорт тури бўйича 80та медаллар жамғамрмаси ўйналади. Спорт турларига биатлон, Тоғ чанғи спорти, чанғи пойгалари, сноуборд, слеж-хоккей ва аравачада кёрлинг кабилар киритилган. Сноуборд алоҳида спорт сифатида илк марта Паралимпиада ўйинларида ўтказилади.

Фото: Reuters
Фото: РИА Новости
Фото: РИА Новости
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото:РИА Новости
Фото: Reuters

Паралимпиада мусобақлари 18 март куни якунига етади.

Top