Ўзбекистон | 17:05 / 13.01.2016
30300
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети бош биноси фойдаланишга топширилди (Фото)

13 январь куни Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг бош биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ўз манбасига асосланиб хабар қилмоқда.

2013 йилдан бошланган бунёдкорлик ишларидан сўнг 7 қаватли маъмурий, 2200 ўринли иккита ўқув биноси бутунлай янгидан қурилди. Аввал ректорат биноси бўлган уч қаватли иншоот эса капитал реконструкция қилиниб, кутубхона, ўқув зали ва компьютер марказига айлантирилди.

Бундан ташқари, Таржимонлик ҳамда Инглиз тили 3- факультети бинолари ҳам капитал таъмирдан чиқарилди. Барча бинолар замонавий ўқув жиҳозлари, компьютер, мултимедиа воситалари ва бошқа зарур инвентарлар билан таъминланди.

Талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг спорт билан шуғулланишлари учун эса замонавий шарт-шароитларга эга спорт зали фойдаланишга топширилди. Қўшимча равишда, очиқ ҳавода футбол, воллейбол, катта теннис ўйнаш учун майдонлар, югуриш йўлаги ва томошабинлар учун ўриндиқлар ҳам бунёд этилди.

Суратлар муаллифи: Расулжон Муҳаммаджонов