Ўзбекистон | 19:44 / 16.12.2021
5557
1 дақиқада ўқилади
Сенаторлар 3 нафар судяни Олий суд судялигига сайлади
Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Шуҳрат Муҳаммадович Маҳмудов, Рустам Раҳмонович Ҳайдаров ва Жамол Жаҳонович Чориев 10 йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судяси лавозимига сайланди.
Маълумот учун, “Судлар тўғрисида”ги қонунга кўра, Олий суд судяси Судялар олий кенгашининг тавсияси асосида президент тақдимномасига биноан Сенат томонидан сайланади.
Аввалроқ, Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида икки нафар судя Олий суд судялигига сайланганди.
Мавзуга оид
17:49 / 06.12.2024
Олий суд: 10 ойда 4 934 киши суд залида қамоқдан озод қилинди
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
14:44 / 21.09.2024
Сенатда Олий суд раисига ўринбосарлар сайланди
21:57 / 23.07.2024