Жамият | 11:36 / 03.03.2016
9607
1 дақиқада ўқилади

Наталья Крачковская вафот этди

“Иван Васильич касбини ўзгартиради” фильмида “сениям даволашади, сениям даволашади... мениям даволашади” репликаси билан қалбларда муҳрланган актриса Наталья Крачковская 77 ёшида оламдан кўз юмди. У Москва клиникаларининг бирида вафот этган, деб хабар бермоқда РИА "Новости"

Актриса касалхонага юрук хуружидан сўнг олиб келинган ва жонлантириш бўлимида сақланган.

Крачковская 1938 йил 24 ноябрда Москвада туғилган. У 70 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. Одатда у иккинчи даражали ролларни ижро этган.

Маълумот учун эслатамиз, актриса бир умр романтик фильмда бош ролни ижро этишни орзу қилган. Лекин унга доим комедия жанридаги иккинчи даражали ролларни таклиф этишган.

Ортиқча вазндан қутулсам, орзуимга етаман деган умид билан шубҳали дориларни давомли қабул қилиш оқибатида жиддий хасталикларни орттириб олган эди.