Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди, деб хабар беради 78.ru.
Маълум қилинишича, 21 декабр куни Олга Бергголц кўчасидаги турар-жой биноси ертўласидан ичида аёл кишининг жасади бўлган сумка топилган. Содир этилган қотиллик ҳақида полицияга жиноятни амалга оширган шахс хабар берган.
«Биринчи бўлиб ваҳимани ўлдирилган аёлнинг укаси кўтарган. У Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига 31 ёшли опаси алоқага чиқмай қўйгани тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Аёл 8 ноябр куни Петербургга ишлаш учун таниши — 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ёнига келган. У мамлакатда қонуний — патент бўйича ишлаган», — дейилади хабарда.
10 декабр куни эркак ватанига қайтган. Кейинроқ тезкор ходимларнинг аниқлашича, у қотилликни содир этганидан сўнг Россиядан чиқиб кетган.
Маълумотларга кўра, фожиа 9 декабр куни соат 19:00 ларда содир бўлган. Ўзаро юз берган жанжалда эркак аёлни ёстиқ билан босиб ўлдирган. Шундан кейин қотил жасадни сафар сумасига жойлаштириб, уйнинг ертўласига олиб тушган.
Терговчиларнинг айтишича, эркакнинг ўзи полицияга қўнғироқ қилиб, қотиллик ҳақида хабар берган. У аёлнинг жасади қаерда қолдирилгани ҳақидаги аниқ манзилни айтган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
21:20 / 07.01.2025
“Озарбойжон бирорта ҳам ортиқча талаб қўяётгани йўқ, Россия шартларни бажаришни пайсалга соляпти” — эксперт
18:36 / 07.01.2025
Петербургдан Самарқандга учган самолёт фавқулодда Москвага қўнди
17:44 / 07.01.2025
Ҳалокатга учраган AZAL самолётининг «қора қути»лари таҳлили якунланди
15:18 / 07.01.2025