Жаҳон | 20:52 / 01.09.2022
16581
1 дақиқада ўқилади

Полша Германиядан 1,3 трлн евро ундирмоқчи

Қайд этилишича, Иккинчи жаҳон урушида Германия томонидан Полшага етказилган зарар 1,3 триллион еврони ташкил қилади. Берлин Полшанинг репарация тўғрисидаги талабини бир неча марта рад этган. 

Фото: akg-images

Полша Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун Германиядан ундириладиган репарацияни 1,3 триллион евро деб баҳоламоқда.

Варшава Берлин билан шу миқдордаги репарация борасида музокара ўтказмоқчи, деди Полшадаги "Қонун ва адолат" (PiS) партияси етакчиси Ярослав Качинский.

Унинг сўзларига кўра, бу миқдор консерватив усулда ҳисоблаб чиқилган ва бундан ҳам баланд бўлиши мумкин эди.

Качинский Германия иқтисодиёти бу миқдорни "бемалол кўтара олиши"га ишонч билдирди. 

Полша бош вазирининг айтишича, Германия билан муносабатлар ҳақиқатсиз ва компенсацияларсиз бўлиши мумкин эмас. 

Берлин Полшанинг репарация тўғрисидаги талабини бир неча марта рад этган. ГФР ҳукуматининг таъкидлашича, Полша 1953 йилда Германияга нисбатан талабидан воз кечган ва буни бир неча марта тасдиқлаган.

Мавзуга оид