УХХ раҳбари Украина Беларусь томонидан таҳдид кўраётганини айтди
Бакановнинг сўзларига кўра, "Беларусь ва Россиянинг ҳамкорликдаги охирги машғулотлари бунинг исботидир".
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) раҳбари Иван Баканов Украинага нисбатан Россиянинг иттифоқчиси бўлган Беларусь томонидан таҳдид кўраётганини айтди.
"Россия Украинага бостириб кириш режасини амалга оширган тақдирда унинг иттифоқчиси бўлган Беларусни ҳам ёддан чиқармаслик керак", - деди у.
Бакановнинг сўзларига кўра, "Беларусь ва Россиянинг ҳамкорликдаги охирги машғулотлари бунинг исботидир".
УХХ раҳбари "Украина чегарасининг 65 фоизи заиф, қолган 35 фоизи ҳам алоҳида эътибор талаб қилади", деб ҳисоблайди.
"Ғарб-2021" Беларусь-Россия ҳарбий машғулотлари 10-16 сентябр кунлари Беларусь ва Россия ҳудудларида ўтказилади.
Мавзуга оид
19:14 / 27.12.2024
Украина Курск областида илк марта КХДР аскарини асирга олди — ОАВ
15:31 / 27.12.2024
Япония РФ активлари ҳисобидан Украинага 3 млрд доллар беради
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024