Туркманистон билан савдо зонаси ташкил этиш бўйича муҳим келишувга эришдик - Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Туркманистон билан Олот туманидаги чегарадош ҳудудда “Чегараолди савдо зонаси” ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Куни кеча қўшнимиз Туркманистон билан Олот туманидаги чегарадош ҳудудда “Чегараолди савдо зонаси” ташкил этиш бўйича муҳим келишувга эришдик.
Умуман, вилоятнинг экспорт салоҳияти кейинги беш йилда ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобига 3,5 баробарга ошиб, 570 миллион долларга етказилади.
Кам харажат билан энг кўп иш ўринлари яратадиган, айниқса қишлоқ жойлардаги аҳолимизнинг асосий даромад манбаси бўлган аграр соҳани ривожлантириш навбатдаги устувор йўналишимиз бўлади.
Бунда олдимизда турган энг асосий масала бу экин ерларидан самарали фойдаланиш ҳисобланади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
14:55 / 28.12.2024
Бухорода Ҳайработ каналида чўкаётган 16 ёшли қиз қутқариб қолинди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024