10:50 / 07.12.2017
9573

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан телефон мулоқоти ўтказди

Кеча, 6 декабрь куни, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Телефон орқали мулоқот чоғида ҳукумат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар ва икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорликнинг юқори даражасини алоҳида қайд этдилар.

Шунингдек, томонлар давлат раҳбарлари ўртасида аввал эришилган келишувларга мувофиқ савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича максимал саъй-ҳаракатларни амалга оширишга интилишларини тасдиқладилар.

Top