Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди
Амалдорларга исрофгарчиликка йўл қўйилган тадбирларга бормаслик тавсия этилди.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров президент администрацияси ҳайъати йиғилишида ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юришни» тақиқлади.
Унинг сўзларига кўра, президентнинг барча фармон ва кўрсатмалари ўз вақтида бажарилиши керак. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Садир Жапаровнинг тўй вақтида чорва сўйишни тақиқлаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақидаги қарорига алоҳида тўхталиб ўтди.
«Агар бирор жойда исрофгарчиликни кўрсангиз, у ерга борманг. Тўйма-тўй юрманг», деди Оқилбек Жапаров.
2022 йил февралида Қирғизистонда президент фармони имзоланди ва оилавий тадбирлар пайтида чекловлар тўғрисидаги қонун кучга кирди. Бундан кўзланган мақсад фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасини ошириш, шунингдек, диний маросимлар, тўйлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда жамиятдаги маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи исрофгарчиликнинг олдини олиш экани таъкидланди.
Мавзуга оид
16:52 / 30.12.2024
Қирғизистон ва Ўзбекистон «Ишбилармонлар кенгаши»ни ташкил этади
20:00 / 28.12.2024
Тўй ва бошқа тантаналар риё ва исрофга тўлди - Ўзбекистон мусулмонлари идораси
16:43 / 27.12.2024
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди
10:43 / 27.12.2024