Фарғонадаги цехда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Фарғона шаҳрида жойлашган солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 21 декабр куни соат 14:13 да Фарғона шаҳар «Мустақиллик» МФЙ, Кимёгар кўчасида жойлашган солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани юзасидан хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар ҳодиса жойига соат 14:21 да етиб борган ва ёнғин соат 14:24 да ўраб олиниб, 14:32 да батамом ўчирилган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Аввалроқ, Фарғона шаҳри марказидаги бензин ва газ қуйиш шохобчасида рўй берган портлаш ва ёнғин оқибатида бир неча киши вафот этган, ҳолат юзасидан жиноят иши очилган эди.
Мавзуга оид
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
16:56 / 20.12.2024
Фарғонадаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳолати ўрганиб чиқилади
08:45 / 20.12.2024