11:29 / 07.02.2017
9743

Туркия соҳилларида такрорий ер силкиниши қайд этилди

Туркиянинг Эгей денгизи соҳилларида 5,3 баллик зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати хабар қилмоқда. 

Ер силкиниши сешанба 7 февраль куни тунги соат 02:24да юз берган. Зилзила маркази Чаноққалъа вилояти Эзине шаҳридан 36,7 км жануби-ғарбда, 6,8 км чуқурликда жойлашган. 

Аввалроқ, Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) 6 февраль куни эрталаб Туркиянинг ғарбий соҳилида 5,2 баллик ер қимирлагани ҳақида хабар қилган эди. 

Чаноққалъадаги зилзила Айважик шаҳри ҳудудида 102та уйнинг қулашига сабаб бўлган. Камида 5 кишининг жабрлангани хабар қилинмоқда. 

Top