Ўзбекистон | 19:31 / 06.10.2024
11044
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7–8 октябр кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

Давлат раҳбари МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.

Жорий йилда МДҲга Россия раислик қилмоқда. Саммитда раислик Тожикистонга ўтади.

МДҲ Ижроия қўмитасига кўра, 8 октябр куни ўтказиладиган саммитда ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, 1941 йилдаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан МДҲ мамлакатлари халқлари ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаати, 1945 йилги уруш ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг интеграцион ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фаолияти ва бошқа масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Давлат раҳбарлари келгуси уч йил учун ҳамдўстликнинг маданий пойтахтларини белгилаш тўғрисидаги қарорларни имзолайди, ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларига оид бир қатор ҳужжатларга ўзгартишлар киритади.

Мавзуга оид