Йил бошидан буён 4,4 млрд сўмлик қалбаки ва сифатсиз дори воситалари олиб қўйилди
Жорий йилнинг ўтган даврида дори воситалари ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида реализация қилиш, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дорилар муомалага киритилиши олдини олиш йўналишда 82 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, натижасига кўра 56 та жиноий ҳамда 26 та маъмурий ишлар қўзғатилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, ҳуқуқбузарлар томонидан муомалага киритилиши мўлжалланган 4,4 млрд сўмлик сифатсиз ва қалбаки дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ 52 та жиноят аниқланиб, 272 млн сўмлик ушбу турдаги препаратлар ноқонуний муомалага киритилиши олди олинган.
“Агарда сиз, дори воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳолатларига дуч келсангиз ёки кучли таъсир қилувчи препаратларни ноқонуний таклиф қилаётган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони ёки www.new-department.uz расмий веб-сайти орқали мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
17:32 / 30.11.2024
Буюк Британияда астма хуружларига қарши янги дори ишлаб чиқилди
20:33 / 25.11.2024
Қиммат сотилган дориларнинг пули харидорларга қандай қайтариляпти?
11:05 / 21.11.2024