Ўзбекистон | 16:03 / 28.12.2021
2162
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда қайси соҳада коррупция кўпроқ учраши маълум бўлди

Фото: Жўқарғи Кенгес матбуот хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгесида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Унда кенгашнинг 2021 йилнинг октябр-декабр ойларидаги фаолияти кўриб чиқилган.

Фото: Жўқарғи Кенгес матбуот хизмати

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши котибаси Зуҳра Реймова ўтган давр мобайнида аҳоли ўртасида сўровнома ўтказган.

Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролардан «Қорақалпоғистонда қайси соҳаларнинг бирида коррупция кўпроқ кузатилади деб ўйлайсиз?» – деган мавзуда сўровнома ўтказилган.

Фото: Жўқарғи Кенгес матбуот хизмати

Сўровнома якунларига кўра, 52 фоиз – Соғлиқни сақлаш тизимида, 34 фоиз – Олий ўқув юртларида, 24 фоиз – Халқ таълими соҳасида, 23 фоиз – Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, 22 фоиз – Банк, молия соҳасида, 18 фоиз фуқаролар эса – Мактабгача таълим тизимида деган жавобни беришган.

Фото: Жўқарғи Кенгес матбуот хизмати

Бундан олдин Kun.uz мухбири нукусликларга «Энг кўп коррупция қайси соҳада?» деган савол билан мурожаат қилганди.

Мавзуга оид