Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити келгуси йили Ўзбекистонда ўтказилади
Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этди.
Саммит кун тартибига мувофиқ, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, таълим ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев 2022 йилни Туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Унинг доирасида биргаликда аниқ чора-тадбирлардан иборат қўшма дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мазкур масалани навбатдаги саммит кун тартибининг асосий мавзуси этиб белгилаш таклиф этилди.
Саммит якунида ташкилотга раислик Туркияга ўтиши ва Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказилиши тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди.
Давлат раҳбарлари 10дан ортиқ ҳужжат - саммитнинг якуний декларациясини, “Туркий дунё нигоҳи - 2040” дастурий ҳужжати ва кун тартибига киритилган бошқа қарорларни имзолади.
Мавзуга оид
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
17:05 / 04.11.2024
Ўзбекистон президенти Қирғизистондаги ТДТ саммитида иштирок этиши кутилмоқда
17:16 / 01.11.2024