16:10 / 16.10.2017
98602

Рамзан Қодиров шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари​нинг қабрини зиёрат қилди

Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодировнинг ўғли, амалдаги Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Тошкентдаги отасининг устози шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари абадий қўним топган масканни зиёрат қилди.

Аҳмад ҳожи Қодиров 1980 йилларда Тошкент ислом олий маъҳадида ўқиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан бевосита таҳсил олган ва умрининг охиригача содиқ шогирдлардан бўлиб қолган эди.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташрифи давомида Бухоро ва Самарқанддаги қадимий зиёратгоҳларга ҳам ташриф буюриб, ўзбек-чечен иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокамасига ўтади.

 

Top