Фарғонада туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди
Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг АҚШ долларини талаб қилган шахслар қўлга олинди.
2023 йил 18 май куни ИИВга Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель ойида ўзини президент администрацияси ходими сифатида таништирган шахс ва шериги унга Фарғона вилоятининг Учкўприк ва Бешариқ туманлари ҳокимлари 30 апрель куни референдум ўтганидан сўнг лавозимидан бўшатилишларини айтган.
Улар номзод қидириб юрганликларини, Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинланишини ҳал қилиб бериш эвазига 80 000 АҚШ доллари, шундан ҳужжатларни расмийлаштириш учун аввалдан 25 000 АҚШ доллари талаб қилаётганликларини баён қилган ариза муаллифи ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.
Аризага асосан, ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Миробод туманида икки нафар шахс ариза муаллифидан талаб этилган пуллардан 25 000 АҚШ долларини бўнак сифатида олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган.
Уларнинг ёнидан бир нечта фуқароларни раҳбарлик лавозимларига тайинланишни сўраб президент администрацияси номига ёзилган ариза ва илова ҳужжатлари текшириб кўриш учун олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, хар икки гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.
Мавзуга оид
13:52 / 05.01.2025
Фарғонада боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган энага устидан жиноят иши қўзғатилди
17:30 / 28.12.2024
“Бир ўлимдан қолган қизалоқ”: Фарғонада энагага топширилган бола ўласи қилиб калтакланди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
22:57 / 21.12.2024