Жамият | 23:30 / 06.02.2017
5310
1 дақиқада ўқилади
Uzbektelecom international қўшма корхонаси бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди
Самарқанд, Жиззах, Қарши ва Термиз шаҳарларида кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари (уй телефони, интернет) бўйича ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларни билдиришнинг янги имконияти тақдим этилди. Ушбу хизматларни кўрсатувчи Uzbektelecom international қўшма корхонаси бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди.
Мурожаатларни юбориш уч хил усулда:
1. http://m.spuzi.uz/ интернет манзили орқали виртуал қабулхонага;
2. “Чақириқларни қайта ишлаш ягона маркази”нинг 1084 ва “Марказий таъмирлаш бюроси”нинг 1086 қисқа рақамлари орқали;
3. uzi@intal.uz электрон почта манзили орқали йўлга қўйилган.