Ўзбекистон | 10:45 / 27.03.2024
2833
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади 

Наманганнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш, Нанай қишлоғи ҳудудидаги собиқ “Карвон” божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 26 март куни Наманган вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда Наманган вилояти саноат маҳсулоти ва мева-сабзавоти асосан Тошкент ва Андижон орқали экспорт бўлаётгани таннархнинг ўсишига олиб келаётгани қайд этилди. 

Шу муносабат билан мутасаддиларга Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминалини ишга тушириш, Наманганнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш, Нанай қишлоғи ҳудудидаги собиқ “Карвон” божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топширилди.
 
Қирғиз томони билан келишилган ҳолда “Учқўрғон” божхона постини ишга туширишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Чегара пости яқинида хитойлик ҳамкорлар билан “Учқўрғон-Кенсай” логистика марказини барпо этиш режалаштирилган.

Мавзуга оид