Билл Гейтс Альцгеймер касаллиги билан курашишга 100 млн доллар хайрия қилади
Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс Альцгеймер касаллиги ва бош мия фаолияти бузилишининг қолган шакллари билан курашишга умумий ҳисобда 100 млн доллар хайрия қилади. Бу ҳақда миллиардер Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Гейтс шу мақсадда Лондонда жойлашган Dementia Discovery Fund жамғармасига 50 млн доллар ажратади. Бу жамғарма доирасида Британия ҳукумати ва Альцгеймер касаллигини даволашнинг янги усулларини қидириш билан шуғулланувчи 7 та халқаро фармацевтик компания ҳамкорлик қилмоқда. Яна шунча миқдордаги маблағ бу касалликни тадқиқ қилувчи стартапларга ажратилади. “Умид қиламанки, 10 йилдан кейин бу касалликка қарши баъзи дорилар пайдо бўлиши мумкин, бироқ бу юз бермаслиги ҳам мумкин”, деб айтган Гейтс ва ушбу касалликни “катта кўламли ва авж олаётган” муаммо деб атаган.
“Мен ушбу касаллик сиз яхши кўрган инсонларни ақлий қобилиятлардан маҳрум қилаётган вақтда улар ортидан кузатиш қанчалик оғриқли эканлигини биламан. Бу гўёки сиз билган одамнинг секин-аста ўлиб браётганини ўзингиз ҳис қилаётгандек бўлади”, деб таъкидлаб ўтди миллиардер ва унинг оиласидаги баъзи эркаклар бу касалликдан ўз вақтида азият чекишганини қўшимча қилган.
Альцгеймер касаллиги бош мия ҳужайраларининг нобуд бўлиши сабабли оғир руҳий бузилишларга олиб келади. Бу касаллик кўпинча 65 ёшдан катта бўлганларда учрайди. Ушбу касаллик ташхиси қўйилган одам ёшига боғлиқ ҳолда ўртача яна 7-10 йил умр кўриши мумкин.
Мавзуга оид
17:20 / 10.12.2024
Билл Гейтс миллиардер бўлишда ёрдам берган болалигидаги одати ҳақида айтиб берди
23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди
10:17 / 01.12.2023
Билл Гейтсдан йил якунида 3 та китоб – миллиардер қандай китоблар тавсия қилди?
23:05 / 24.11.2023