Ўзбекистонда минтақавий транспорт алоқалари ривожлантирилади
Ўзбекистонда минтақавий транспорт алоқаларини ривожлантириш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Бунда:
лоукостерларни жалб этиш, авиарейслар ва темир йўл рейслари сонини ошириш;
мамлакат ҳудудлари ва минтақа мамлакатлари орасида мунтазам автобус, темир йўл ва авиақатновларни жорий этиш;
турли транспорт рейслари ўртасида қулай мувофиқликни ташкил этиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 1 ноябрь, ижро учун масъуллар - Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзавтотранс” агентлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ.
Мавзуга оид
16:10 / 21.12.2024
Лондонда Ўзбекистон транспорт тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси тақдим этилди
10:31 / 20.12.2024
Белградда жамоат транспорти бепул бўлади
10:24 / 12.12.2024
Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланди
12:50 / 29.11.2024