«Ҳудудгазтаъминот» газ билан боғлиқ муаммоларга изоҳ берди
Жорий йилнинг 25 январь куни электр таъминотида узоқ давом этган узилиш туфайли «Ўзбекнефтгаз»га қарашли Газли, Шўртан ва Муборак нефть-газ қазиб олиш бошқармаларига қарашли 64 та коннинг иши вақтинча тўхтатилган.
«Ҳудудгазтаъминот» хабарига кўра, бу «Ўзтрансгаз» магистрал газ қувурлари ва «Ҳудудгазтаъминот» маҳаллий тармоқларида босимнинг пасайишига таъсир кўрсатган.
Айни пайтда Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг бир қатор туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида табиий газни етказиб беришда босимнинг пасайиши ёки унинг йўқлиги кузатилмоқда.
Шу муносабат билан «Ҳудудгазтаъминот» босимни тиклаш ва истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилган.
«Ҳозирги вақтда газ йўқлиги ёки уни етказиб бериш пайтида босим пасайиши кузатилаётган манзилларда газ ишлатадиган барча жиҳозларни ўчириб қўйиш ва биноларда газ ҳиди йўқлигини текшириш керак. 1104 рақами бўйича call-марказга ёки 1104 рақамига фавқулодда диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин», дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
22:39 / 07.01.2025
Андижонда 518 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган чойхона аниқланди
08:14 / 07.01.2025
Андижондаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди
13:55 / 04.01.2025
Италия ЕИни газ нархининг янги чегарасини жорий этишга чақирди
15:35 / 03.01.2025