Фан-техника | 22:34 / 10.10.2024
4493
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск Tesla тадбирида «кибертакси»ни намойиш этади

Илон Маскнинг сўзларига кўра, бу турдаги автомобиллар инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади ва уларни ижарага бериш орқали даромад кўриш мумкин бўлади.

Фото: Getty Images

Tesla раҳбари Илон Маск Калифорниядаги Warner Bros студиясида Cybercab компанияси томонидан яратилган роботакси прототипини намойиш этди, деб хабар беради BBC.

Ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобил Маскни анчадан буён қизиқтириб келади ва у бундай автомобилларга оид анча далил прогнозларни қилган. Илон Маскка кўра, бу турдаги автомобиллар инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади ва уларни ижарага бериш орқали даромад кўриш мумкин бўлади.

Аммо у Tesla’нинг «Биз — роботмиз» тадбирида саҳнага чиққач, компания бу амбицияларни амалга ошира оладими, деган шубҳаларни тарқатиб юбориши керак. Лойиҳа шундоқ ҳам кечикишлар билан кетяпти — у август ойида ишга туширилиши керак эди. Айрим таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, бу ҳамёнбоп электромобилларни ишлаб чиқаришга бел боғлаган компаниянинг эътиборини ўзига тортмоқда.

Шу билан бирга, Alphabet компаниясига тегишли Waymo ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллари ҳозирда АҚШнинг айрим йўлларида ҳаракатни бошлаган. Маскнинг айтишича, Tesla роботаксисининг ишга туширилиши охирги дақиқаларда киритилган ўзгаришлар боис кечиктирилган.

Маълумотларга кўра, Cybercab иккита ўриндиқ ва капалакнусха қанотга эга бўлади. У лидар каби лазерли датчиклардан фарқли ўлароқ, йўлларда ҳаракатланишда камералар ва ҳисоб комбинациясидан фойдаланади.

Дунёда ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар сектори кенгайиб бормоқда. Waymo октябр бошларида ўзининг роботакси паркига Hyundai Ioniq 5 ни қўшишини маълум қилганди. Uber такси хизмати ҳам ўзининг автопаркини шу турдаги автомобиллар билан бойитиш устида иш олиб бормоқда.

Маск Cybercab’нинг нархи 30 минг доллардан кам бўлмаслигини билдирган.

Мавзуга оид