Бу рекорд: Хайрия акцияси учун 50 метрли тандир лаваш тайёрланди
Жорий йилнинг 13 декабр куни Tashkent City ҳудудида хайрия тадбири ўтказилди – 50 метрли тандир лаваш тайёрланди ҳамда барча тушумлар «Mehrli Qo'llar» хайрия жамғармасига ўтказилди.
Тадбир шаҳар маъмурияти кўмагида Tashkent City ҳудудида ўтказилди ва унга 1500 нафардан ортиқ меҳмонлар ташриф буюрдилар. Барча келганлар жараённи бевосита кузатган бўлсалар, ташриф буюра олмаганлар OqTepa Lavash'нинг инстаграммдаги саҳифаси орқали тадбирни томоша қилиб бордилар.
50 метрли рекорд ўрнатган тандир лаваш тайёрланиш жараёни кетаркан қувноқ бошловчи ди-джей ёрдамида ҳаво совуқ бўлишига қарамай меҳмонларнинг зерикишига йўл қўймади. Ташриф буюрганлар турли кўнгилочар дастурларда иштирок этдилар, қимматбаҳо совғалар ва ваучерлар ютиб олдилар.
Тандир лавашни тайёрлаш жараёнида 70 нафар ошпаз ва филиалларнинг 20 нафар менежерлари иштирок этдилар. Энг йирик тандир лавашни тайёрлаш учун 45 кг гўшт, 8 кг чипс, 7 кг помидор, 7 кг бодринг, 5 литр фирма соуси ва бир блокдан кетчуп ҳамда майонез сарфланди.
OqTepa Lavash нафақат рекорд ўрнатди, балки савобли ишга ҳам қўл урди – барча йиғилган пулларни «Mehrli Qo'llar» жамғармасига ўтказиб берди.
Бизни қўллаб-қувватлаганларга улкан миннатдорлик билдирамиз. Шу билан бирга акциямизда иштирок этганларнинг барчасига раҳматлар айтамиз. Ҳурмат билан OqTepa Lavash жамоаси.
Реклама ҳуқуқи асосида