Иқтисодиёт | 17:43 / 02.10.2024
4912
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда Apple Pay, Google Pay ва PayPal ишлай бошлайди
Туризмни ривожлантиришга оид ҳукумат қарори билан, Марказий банкка шу йил охиригача PayPal, Alipay, UniPay, Apple Pay ва Google Pay каби халқаро онлайн тўлов компаниялари билан музокара ўтказиб, уларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улаш чораларини кўриш топширилди. Транспорт вазирлиги эса Hertz, Avis ва Sixt каби автоижара компанияларини таклиф этиши керак.
26 сентябр куни туризмни ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинган. Қарор lex.uz порталида эълон қилинди.
Унга кўра, 2024 йил якунига қадар:
- автотранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар (Hertz, Avis, Sixt каби) фаолиятини мамлакатнинг аэропорт ва темир йўл вокзаллари ҳудудларида йўлга қўйиш учун қулай шароитлар яратиш чоралари кўрилади; (ижрочилар: Транспорт вазирлиги ва Туризм қўмитаси)
- ҳудудлар бўйича туристик йўналишлар ва объектларни қамраб олувчи рўйхат шакллантирилиб, Apple ва Google халқаро хариталарга тақдим этилади ва мунтазам равишда реестр янгилаб борилади; (ижрочилар: Туризм қўмитаси ва Рақамлаштириш вазирлиги)
- халқаро онлайн тўлов компаниялари (PayPal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay каби) билан музокара ўтказилиб, ушбу воситалар Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига уланади, зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади (ижрочилар: Марказий банк, Рақамлаштириш вазирлиги ва Туризм қўмитаси).
Мавзуга оид
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
09:49 / 13.12.2024
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
09:24 / 12.12.2024