Ўзбекистон | 20:49 / 19.12.2024
4339
2 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Президент администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди

Саида Мирзиёева анъанага кўра, йил якунида Президент администрациясида Ўзбекистоннинг навқирон ва билимдон ўғил-қизлари билан учрашди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева анъанага кўра, йил якунида Президент администрациясида Ўзбекистоннинг навқирон ва билимдон ўғил-қизлари билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналига ёзиб қолдирди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, 2023/24 ўқув йилида бу ёшлар – мактаб ўқувчилари нуфузли олимпиадаларда ажойиб натижаларга эришган — 128 та медал, жумладан, 15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза медалларини қўлга киритган.

Қайд этилишича, уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлган.

«Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлиб, бундан барчамиз чексиз фахрланамиз. Ёш қаҳрамонларимизни чин қалбимдан табриклайман, билдирилган ишонч ва қўллаб-қувватлаш учун эса устозлар ҳамда ота-оналарга миннатдорлик изҳор этаман. Бу муваффақият ғалабаларга тўла катта йўлнинг бошланиши бўлсин. Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида», — деб ёзади президент ёрдамчиси.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябр куни Саида Мирзиёева талабалар билан учрашган эди. Ўшанда президент ёрдамчиси учрашув давомида очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтганини таъкидлаганди.

Мавзуга оид