Қанликўлда кам таъминланган оилаларга 20 хонадонга мўлжалланган уй берилди
Кеча, 26 ноябрь куни Қанликўл тумани “Қанликўл” ОФЙ ҳудудидаги 20 хонадонга мўлжалланган турар жой ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Ҳудуддаги қишлоқ шифокорлик поликлиникасининг бўш турган эски иморати турар жойга мослаштирилган. Бунинг учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 620 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, реконструкция ишлари амалга оширилган. Иморат 2 қаватли, 20 хонадонга мўлжалланган.
Хонадонларни ўз эгаларига топшириш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакили О.Сагдиев, туман ҳокими Абу-Бакир Ибрагимов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган.
Олдинроқ Қанликўл тумани ҳокимлиги томонидан олисдан мактабларга қатнаётган 10 нафар ўқувчига велосипедлар берилганди.