Ўзбекистон | 08:39 / 13.04.2021
1197
1 дақиқада ўқилади

Бухоро давлат университети Финландия билан ҳамкорлик қилади

Бухоро вилоят ҳокимлигида финландиялик жаҳонга машҳур тадбиркор Питер Вестербака билан учрашув бўлиб ўтди. Унда таълим соҳаси бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

Турли стартаплар ташкилотчиси бўлган Питер Вестербака «Ровио» компаниясида маркетинг директори сифатида фаолият кўрсатган. Шунингдек, у «inEst Bay Area», «MobileMonday», «EduNation» каби компаниялар асосчиси ҳисобланади. 

Музокарада Бухоро давлат университети ҳамда «EduNation» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Унга кўра, Бухоро давлат университетида ахборот технологиялари, туризм, биотехнологиялар, рақамли иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш, Финландия университетлари ҳамда компанияларида малака ошириш ва стажировкалар ўташни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид