Ўзбекистон | 16:26 / 19.08.2020
8930
2 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йилидан мактабларда математика, кимё ва биология фанлари чуқурроқ ўргатилади

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб математика, кимё ва биология фанларини чуқурроқ ўргатиш учун мазкур фанларга қўшимча дарс соатлари ажратилди. 

Фото: Dreamstime

Президентнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси ҳамда 2020 йил 31 январь куни математика, кимё, биология ва геология илм-фанини ривожлантиришга бағишланган йиғилишида илм-фаннинг устувор йўналишлари сифатида математика, кимё, биология ва геология соҳалари белгиланди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб математика, кимё ва биология фанларини чуқурроқ ўргатиш учун мазкур фанларга қўшимча дарс соатлари ажратилди. 

Вазирлик хабарига кўра, жумладан:

  • 10-синф “Математика” фанига ҳафтасига 1 соат;
  • 10-11-синф “Кимё” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат);
  • 10-11-синф “Биология” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат).

Шунингдек, 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да мамлакатимизда таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиши муносабати билан 5-6-синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанига ҳафтасига 0,5 соатдан (жами 1 соат) қўшиб берилди.

Эндиликда, халқ таълими тизимида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • математика фани ҳафтасига 55 соат (ўтган йилда 54 соат);
  • кимё фани ҳафтасига 12 соат (ўтган йилда 10 соат);
  • биология фани ҳафтасига 15 соат (ўтган йилда 13 соат);
  • информатика фани ҳафтасига 10 соат ўқитилади (ўтган йилда 9 соат).

Мавзуга оид