Light | 12:16 / 19.09.2016
9596
1 дақиқада ўқилади

Инсониятнинг учдан бири ҳасадгўйлардан иборат эканлиги аниқланди

Мадриддаги Карлос III номли университет тадқиқотчилари барча инсонларни шахс тури сифатида 4 гуруҳга бўлиш мумкинлигини аниқлашди: ҳасадгўйлар, оптимистлар (ижобий фикрловчилар), пессимистлар (салбий фикрловчилар) ва ишонувчан кишилар. Бу ҳақида Science Advances илмий журналида чоп этилган мақолада ҳикоя қилинади

Олимлар тадқиқот доирасида 541 нафар кишини турли ижтимоий вазиятларда ўзини қандай тутишини кузатишди. Натижада уларнинг қарорлари компьютер алгоритми ёрдамида таҳлил қилинди.

Тадқиқот натижаларига кўра, 90 фоиз киши мавжуд 4 мезонга мансублиги аниқланди - 30 фоизи ҳасадгўйлар, қолган 60 фоизи - оптимистлар, пессимистлар ва ишонувчан кишилар (ҳар бир мезонга 20 фоиздан). Қолган 10 фоиз иштирокчини эса компьютер ҳеч бир гуруҳга қўша олмади.

Олимларнинг таъкидлашича, инсонларга нисбатан бундай таснифлаш биринчи марта қўлланилмоқда. 

Мавзуга оид