Президент видеоселекторида уй-жой қурилишида ҳали ўз ечимини топмаган масалалар санаб ўтилди
Президент раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ижросини самарали ташкил этиш, ипотека кредитлашни кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилиш аввалида президент аҳолини уй-жой ва яшаш манзилига яқин жойларда иш билан таъминлаш бўйича «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш дастури лойиҳаси муҳокама қилингани, у қайта кўриб чиқилиб, массивлар сони 29тагача кўпайтирилганини таъкидлади.
«Бугунги йиғилишда ипотекани кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб оламиз.
Хабарингиз бор, бундан икки йил олдин ипотека тизими тубдан ислоҳ қилинди. Натижада соҳага сифат ва рақобат кириб келди, ҳудудларда замонавий архитектура ечимларига эга лойиҳалар пайдо бўлди.
Шу орқали ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилмоқда. Бу олдинги йилларга нисбатан 2 баравар кўп», дея президент сўзларини келтиради президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Давлат раҳбари уй-жой қурилиши ва ипотека тизимида ҳали ўз ечимини топмаган кўплаб масалалар мавжудлигини кўрсатиб ўтди.
Булар:
- ипотека бозорида қурилаётган уй-жойлар сони талабга нисбатан анча кам. Хусусан, Хонқа туманида 5 мингта янги уй-жойга талаб бўлса-да, келгуси йилда атиги 464та (талабнинг 9 фоизи) уйлар қуриш режа қилинган;
- бугунги кунда жойлашган жойи ёки нархи аҳолига номақбул бўлгани учун қиймати 255 миллиард сўмлик 950та қурилган хонадон сотилмасдан турибди;
- ипотека учун бюджетдан ажратилган 1,1 триллион сўм субсидиядан 220 миллиард сўми ишлатилган, холос. Республика бўйича 36 мингдан зиёд ижобий хулосаси бор оилаларга 900 миллиард сўмдан зиёд субсидиялар тўланмай турибди;
- аҳоли томонидан талаб юқори бўлган ўрта меъёрдаги уйлар бўйича қурувчилар бозорга етарли таклиф чиқармаяпти;
- уй-жой қуриладиган массивлар рўйхати тасдиқланган бўлса-да, ер участкалари ўз вақтида аукционга чиқарилмагани боис, Тошкент вилоятида – 2,7 минг, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Хоразмда – 1,5 минг хонадонли уй-жойлар қурилиши бошланмаган;
- вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланмоқда.
«Бунинг салбий оқибатларини Жиззах мисолида ҳамма кўрди», деб таъкидлади президент.
Мавзуга оид
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз
21:19 / 21.12.2024