Жаҳон | 15:41 / 12.04.2017
8404
1 дақиқада ўқилади

Маҳмуд Аҳмадинажот яна Эрон президенти бўлмоқчи

Эрон собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажот мамлакатдаги президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этиш мақсадида ариза топширди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Аҳмадинажот бу қарорни Эрон раҳбари ва диний раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий тақиқига қарамай қабул қилган.

Аввалроқ Аҳмадинажот АҚШ президенти Дональд Трампга мактуб юборгани ва Қўшма Штатлар «қулашини» башорат қилгани ҳақида хабарлар тарқаганди.

Мавзуга оид