Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди
Ашхобод шаҳридаги халқаро форум доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражалардаги фаол алоқалар ва самарали алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда.
Давлат раҳбарлари кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезкор амалга ошириш, Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашди.
Мавзуга оид
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024
Ўзбекистон Эрон билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтиради
19:15 / 15.12.2024