Ўзбекистон | 21:39 / 02.02.2024
15304
2 дақиқада ўқилади

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийларга йўлланма олишнинг янги модули ишга туширилади 

Янги тизим «ФҲДЁ ягона электрон архиви», «Пенсия жамғармаси», «ТИEК» базаларига тўлиқ интеграциялашган бўлиб, барча маълумотлар онлайн равишда олинади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийларга йўлланма учун навбатга олишнинг янги IHMA Sanatoriya модули ишга туширилади. 

Бундан асосий мақсад тизимни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш орқали тизимни янада такомиллаштиришдан иборат, деб хабар берди агентлик. 

Янги модулнинг бир қанча афзалликлари борлиги таъкидланмоқда. Жумладан: 

  • Янги тизим «ФҲДЁ ягона электрон архиви», «Пенсия жамғармаси», «ТИEК» базаларига тўлиқ интеграциялашган бўлиб, барча маълумотлар онлайн равишда олинади. Мазкур интеграция мурожаат қилган шахсларнинг ҳақиқий ҳолатини, уларга белгиланган пенсия ва ногиронлик даражасини автоматик тарзда аниқлаш имконини беради. 
  • Аризаларни Давлат хизматлари марказлари, Инсон ижтимоий хизматлар марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинети орқали топшириш имкони бўлади. 
  • Янги тизимда Инсон ижтимоий хизматлар марказлари ходимларига марказдан ёки сайёр равишда санаторийларга йўлланма учун аризаларни киритиш имкониятлари яратилади; 
  • Барча келиб тушаётган аризалар тоифаси бўйича ажратилади, алоҳида бўлимда навбатга олинади ҳамда тоифаларга ажратилган режадан келиб чиқиб йўлланма ажратилади. 

SMS-хабарнома тизими жорий этилади, навбати келган шахсга 20 кун ичида алоқа воситалари орқали хабар берилади. 

Йўлланмалар амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин берилади. 

Тизим 9 февралдан бошлаб ишга туширилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид