2022 йилдан Россияга кириш учун гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома талаб этилади
Бу қоидалар меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 90 календар кундан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ қилинади.
2021 йил 29 декабрдан Россия Федерациясига меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 90 календар кундан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар гиёҳвандлик, психотроп ёки руҳиятга таъсир этувчи ва бошқалар учун хавфли бўлган янги моддаларни шифокор рецептисиз истеъмол қилиш ҳолати ҳамда ОИВ инфекцияси бор ёки йўқлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжатни мамлакат ИИВга тақдим этиши талаб этилади.
Қайд этилишича, агар ҳужжат чет тилида бўлса, рус тилига таржима қилиниши ҳамда нотариал тасдиқланган бўлиши, қабул қилингандан сўнг ваколатли шахс томонидан текширилиши, сўнгра қабул қилингани тўғрисидаги гувоҳнома берилиши керак.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 минг фуқарони Россияга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ушбу тиббий ҳужжатлар Ўзбекистонда тайёрланиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
12:14
Украина илк бор КХДР аскарини асирга олди
20:10 / 28.12.2024
Путин «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имконини берадиган қонунни имзолади
18:30 / 28.12.2024
Путин AZAL самолётига «Россия ҳаво ҳудудида физик ва техник таъсир бўлгани учун узр сўради» – Озарбойжон президенти сайти
17:58 / 28.12.2024