Жаҳон | 13:10 / 10.10.2017
35908
2 дақиқада ўқилади

Владимирда поезд билан тўқнашган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди

© Валерий Шарифулин/ТАСС

Москванинг Мешчанск суди 6 октябрь куни Владимир областидаги Покров станцияси яқинида поезд билан тўқнашиб кетиб, 17 кишининг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси Нургали Сармановни қамоққа олган. Бу ҳақда суднинг матбуот хизматига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

«Москванинг Мешчанск суди терговчининг Сармановни қамоққа олиш ҳақидаги талабини қониқтирди», деган агентликнинг судда ишловчи суҳбатдоши.

Суд қарорига кўра, Сарманов 6 декабргача маҳбус мақомида бўлади.

Унинг судда кўрсатма беришича, йўловчилар поезд билан тўқнашгунга қадар қўллари билан темир йўл устида ўчиб қолган автобусни итариб, жойидан силжитмоқчи бўлишган.

Сармановнинг кўрсатмаларига кўра, шлагбаум ёпилгач, ҳайдовчилар йуловчиларни автобусни тарк этишга чақира бошлашган, бироқ эрта тонгда уларнинг кўпчилиги уйқуда бўлган. «Биз ҳамма автобусдан чиқиб кетиши учун бақир-чақир қилдик, лекин одамлар ухлаётганди», — деган Сарманов.

Ҳайдовчи автобус йўлга чиқишдан аввал соз бўлганини таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид