Шавкат Мирзиёев: «Мўйноққа қуруқ келмадим, зарур пул билан келдим»
Қорақалпоғистон ташрифини Мўйноқдан бошлаган Шавкат Мирзиёев айни пайтда маҳаллий аэропортда ҳудуд фаоллари билан учрашмоқда.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбирда туманни ривожлантириш режалари муҳокама қилинмоқда.
“Тошкентдан раҳбарлар бир ҳафта шу ерда бўлади ва ҳар бири менга Мўйноқ бўйича ўз режаларини айтади. Узоқ ва мавҳум 5 йилга эмас, яқин 1 йилга! Сувни нима қиламиз, турар жойларни қандай қурамиз, маданиятни қандай ривожлантирамиз, ҳаммасини муҳокама қиламиз.
Мўйноқда “Яшил ҳудуд” бошқа жойлардан ҳам кўра кўпроқ зарур, бу борада ўйлашимиз керак. Мўйноққа Тошкент вилоятини бириктирдик. Тажрибали ҳоким Зойир Мирзаевнинг ўзи ҳам шу ерда ишлаяпти. Албатта, ўзим ҳам қуруқ келмадим, зарур маблағ билан келдим. Баландпарвоз гапларни четга суриб, муаммони аниқ айтган раҳбарлар керакли ёрдамни олишади.
Мўйноққа одамлар қайта кўчиб келяпти, болаларимиз туғиляпти. Энди улар билан астойдил ишлашимиз керак. Кўп фарзандли оилалар бор, уларга ҳам бошқача қарамай шуғулланишимиз зарур. Чунки фарзанд ҳам Аллоҳнинг неъмати, миллионлаб болаларимиз туғиляпти, уларнинг ҳам муносиб келажагини таъминлашимиз керак”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024