Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан фойдаланишнинг чекланган миқдорларини белгилаш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади.
Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини кучайтириш ва бу борада санитария қоидаларини ишлаб чиқиб, меъёрларни юқори стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида:
- 2025 йил 1 июлга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг лабораторияларини озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилади;
- 2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан фойдаланишнинг чекланган миқдорларини белгилаш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқлаштирилиши таъминланади.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб соғлиқни сақлаш вазири – А.Худоёров белгиланади.
Мавзуга оид
20:51 / 02.01.2025
60 турдаги маҳсулотлар учун божсиз импорт режими яна бир йилга узайтирилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
20:23 / 10.12.2024
Ёғ-мой маҳсулотлари экспортига рухсат берилиши мумкин
11:31 / 18.11.2024