21:13 / 02.05.2015
4464

Бекобод ИИБга янги раҳбар тайинланди

JAIEIA14107159498837_b Kun.uz: Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига кўра Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ИИБнинг янги раҳбари тайинланди. Шунингдек, шу буйруққа асосан, Тошкент вилоятидаги Оҳангарон тумани ҳамда Бухоро вилоятидаги Вобкент туманларида ҳам ИИБ бошлиқлари ўзгарган. Бу ҳақда "Постда" газетасида маълум қилинган. Маълум бўлишича, подполковник Азизбек Алиаскаров Бекобод туманига, подполковник Наврўз Алимов Оҳангарон туманига, подполковник Ҳабибулло Раҳмонов эса Вобкент туманига ИИБ раҳбари сифатида тайинланган.
Top