07:27 / 26.05.2015
2172

Техасдаги сув тошқинлари пайтида 12 киши бедарак йўқолди

АҚШнинг Техас штати, Хейс округида содир бўлган кучли сув тошқинидан кейин камида 12 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Сан-Маркос шаҳрининг навбатчилик хизматлари ходими Кен Беллнинг хабар беришича, бедарак йўқолганлар орасида болалар бўлиши ҳам мумкин.

Ўтган дам олиш кунлари кучли ёғингарчилик оқибатида Хэйс округининг Сан-Маркос ва Уимберли шаҳарларида юзага келган сув тошқини оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, юзлаб уйлар вайрон бўлди.

Сан-Маркос шаҳридан ўтувчи Бланко дарёси ўз қирғоқларидан чиқиб, сув сатҳи 12 метргача кўтарилган.

CNN маълумотларига кўра, Остин шаҳри яқинидаги Хейснинг ўзида 400га яқин уй вайрон бўлган.

Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, бу ҳудудда кун давомида 20 мм.дан кўпроқ ёғингарчилик ёғиши эҳтимоли мавжуд.

Top