17:05 / 18.06.2015
8554

Ўзбекистон террорчиларнинг ҳар қандай ҳужумларини қайтаришга тайёр

Ўзбекистон чегара хизмати Афғонистон ҳудудида жойлашган террорчи гуруҳларнинг ҳар қандай ҳужумларини қайтаришга тайёр. Бу ҳақда Душанбеда бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар чегара қўшинлари командирлари кенгашининг 73-йиғилиши натижаларига кўра ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари штаби бошлиғи Носирбек Усмонбеков маълумот берди.

Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон-Афғонистон чегараси яқинида бир гуруҳ жангариларнинг тўплангани қайд этилган, аммо уларнинг сони Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги жангарилар сонидан анча кам.
Тожикистон чегара қўшинлари командири, миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ражабали Раҳмонали берган маълумотларга қараганда, Тожикистон-Афғонистон чегараси яқинида айни кунларда 1.5 мингдан ортиқ жангари тўпланган. Улар орасида ИШИД аъзолари ҳам мавжудлиги айтилмоқда.

Top