19:31 / 14.07.2015
2214

Тбилисида юз берган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Тбилиси чеккасида табиий газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Новости” ахборот агентлиги.

Воқеа шаҳар чеккасидаги Глдани туманида содир бўлди. Портлаш оқибатида турар-жой биносининг бир қисми қулаб тушди, бинонинг қолган қисмида ойналар снииб тушган.

Воқеа жойида полициячилар ва шифокорлар ишламоқда. Уйдаги барча аҳоли хавфсиз жойга кўчирилди.

Top