01:12 / 10.09.2015
2060

Неймар: “Бразилия ҳеч қачон бир ўйинчи жамоаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам”

Бразилия терма жамоаси сардори Неймар ўзининг жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

“Бразилия – бу биргина ўйинчи эмас. Ҳеч қачон бундай бўлмаган ва бўлмайди ҳам.

Ҳозирда Чилига қарши майдонга тушишим мумкинми ёки йўқлиги борасида CAS жавобини кутмоқдаман. Мен терма жамоанинг ҳар бир учрашувида майдонга тушишни истайман. Федерация апелляция берди. Жавобини кутаяпмиз.

Умидим сўнгани йўқ. Одамлар дисквалификация муддатини қисқартиришга ҳаракат қилишмоқда. Мен ҳар доим Бразилия учун ўйнашга шайман”, – деди Неймар.

Меня не покидает надежда. Люди работают над тем, чтобы уменьшить срок дисквалификации. Я всегда буду готов к вызову из Бразилии.

Маълумот учун, Неймар Америка Кубоги-2015 мусобақасидаги Колумбияга қарши кечган учрашувда рақиб ҳужумчиси Карлос Бакка билан жанжаллашгани учун 4та учрашувга дисквалификация қилинган эди.

 

Top