14:33 / 13.10.2015
3570

ОАВ: Афғонистон жанубида бомба портлаши натижасида бир полициячи ҳалок бўлди

12 октябрь куни Афғонистон жанубида портлаш содир этилиши оқибатида бир полициячи ҳаётдан кўз юмди, яна бири жароҳатланди. Бу ҳақда Tolo News агантлиги хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, террорчи-худкуш Қандаҳор вилоятида ўзини портлатиб юборган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмади.

Ҳозирча бирорта ҳам террористик гуруҳ теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

Top