22:46 / 05.11.2015
7685

Ангренда 17 ёшли ўғри қиз қўлга олинди

Ангренда 17 ёшли ўғри қиз қўлга олинди. Бу ҳақда “Постда” газетасида ёзилди.

Айтилишича, Оқила исмли қиз маҳаллий педагогика коллежида ўқиб юрган кезлари қўшнисининг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, у ердан 100 доллар ва 400 минг сўм ўғирлаб чиққан.

Ўғрилик осонлик билан кечганини кўрган қиз шу йўл билан “тирикчилик” қила бошлаганю. Бир неча йил давомида у кўплаб уйларга ўғриликка тушиб, пул, заргарлик буюмлари ва бошқа турдаги моддий қимматликларни ўмарган.

Яқинда у Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Эндигина 17 ёшга тўлган қиз суд олдида жавоб берадиган бўлди.

Top