Озарбайжон президенти давлат хавфсизлиги хизмати ҳамда ички разведка хизматларини тузиш борасидаги фармонга имзо чекди.
"Озарбайжон Миллий хавфсизлик вазирлиги (МХВ) қошида давлат хавфсизлиги хизмати ва ички разведка хизматлари тузилсин”, — дейилади президентнинг расмий сайтида келтирилган ҳужжатда.
Ушбу ислоҳот "махсус хизмат органлари самарадорлигини ошириш ва давлат бошқарув тузилмаларини яхашилашга қаратилган”.
Хизматлар фаолияти учун зарур маблағлар мамлакат МХВ бюджети томонидан мувофиқлаштириб борилади.