17:04 / 17.12.2015
15319

Путин Туркия Су-24ни уриб туширишни АҚШ билан келишиб олганини тахмин қилди

Россия президенти Владимир Путин бугун, 17 декабрь куни, ОАВ вакиллари иштирокида катта матбуот анжумани ўтказмоқда. Қарийб 1 400 журналист иштирокидаги тадбир Халқаро савдо марказида бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Россиянинг барча марказий каналлари орқали эфирга узатилмоқда.
Су-24 самолётининг Туркия томонидан уриб туширилишига изоҳ бераркан, Путин бунда “учинчи томон”нинг ва айнан АҚШнинг қўли бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

“Балки Вашингтон ва Анқара ўртасида қандайдир даражада келишувлар бўлгандир: биз бу ерда Россия самолётини йўқ қиламиз, сиз эса кўзингизни юмасиз, биз, айтайлик, Ироқ ҳудудига кириб, унинг бир қисмини оккупация қиламиз сингари”, - деди у.

Top